locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Иқтидорли мураббий” лойиҳаси доирасида ёш мураббийлар тажрибали мутахассислар қўл остида амалиёт ўташди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Иқтидорли мураббий” лойиҳаси доирасида ёш мураббийлар тажрибали мутахассислар қўл остида амалиёт ўташди
ФОТО: UzbekistanFA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган “Иқтидорли мураббий” лойиҳаси доирасида ҳудудий футбол академияларининг 20 нафар ёш ва истиқболли мураббийлари Суперлига ҳамда Про лига жамоаларида малака ва тажрибага эга мутахассислар қўл остида амалиёт ўташди.

Амалиёт машғулотлари давомида ёш мураббийлар замонавий мураббийлик методикалари, футболчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини оширишга қаратилган илғор тажрибалар билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

“Иқтидорли мураббий” лойиҳасининг асосий мақсади – ёш мураббийларни билим ва кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг профессионал салоҳиятини ошириш орқали маҳаллий академияларда сифатли футбол таълими йўлга қўйишдан иборат.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг