locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италиянинг Ювентус клуби собиқ ярим ҳимоячиси Пол Погба фаолиятини давом эттириш учун турли лигаларни кўриб чиқмоқда

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Италиянинг Ювентус клуби собиқ ярим ҳимоячиси Пол Погба фаолиятини давом эттириш учун турли лигаларни кўриб чиқмоқда
Расм: gettyimages.com Пол Погба

Италиянинг «Ювентус» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Пол Погба фаолиятини давом эттириш учун турли лигаларни кўриб чиқмоқда. Sky Sports журналисти Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, футболчи Германия Бундеслигаси, Испания Ла Лигаси ва Франция Лига 1 жамоаларидан таклифлар олган. Шунингдек, Погбанинг АҚШ МЛС ёки Саудия Арабистони чемпионати клубларига ўтиши ҳам истисно қилинмаяпти.

Ҳозирда Погба Майамида машғулот ўтказмоқда ва келаси мавсумда янги клуб билан шартнома имзолаб, майдонга қайтишни режалаштирмоқда. Унинг вакиллари ва қизиқиш билдирган жамоалар ўртасида музокаралар давом этяпти.

Аввалроқ француз футболчиси допинг қоидаларини бузгани учун тўрт йилга дисквалификация қилинган эди, бироқ кейинчалик ушбу жазо муддати 18 ойга қисқартирилди. 2025 йил 10 март куни Погба расман дисквалификация муддатини тугатди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг