Италиянинг 3 та клуби Жаҳонгир Ўрозовга қизиқмоқда
Унинг cамарқандликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунига қадар мўлжалланган.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.
Sports24.uz хабарига кўра, 22 ёшли ўзбекистонлик футболчи Европанинг кўплаб жамоалари қизиқмоқда. Хусусан, Италиянинг “Фиорентина”, “Венеция” ва “Удинезе” жамоалари Ўрозов бўйича кузатув олиб бормоқда.
Шунингдек, унга “Боруссия Мёнхенгладбах” клубидан ҳам аниқ таклифлар борлиги маълум бўлди.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ўрозов ҳозирда Самарқанднинг “Динамо” шарафини ҳимоя қилади. Унинг cамарқандликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунига қадар мўлжалланган.
Жаҳонгир Ўрозов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида иштирок этди. У Колумбия билан 13 дақиқа, Конго ДР билан 82 дақиқа майдонда ҳаракат қилган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист