Италиялик футболчи Элдор Шомуродовнинг жамоадошларини уриб ташлади
“Фиорентина” жамоаси ярим ҳимоячиси Николо Дзаноло жанжал марказида қолди. Италиялик футболчи “Рома” клубининг ёшлар жамоаси кийиниш хонасига бостириб кириб, футболчиларга нисбатан зўравонлик содир этди.
Италия ОАВ хабар беришича, учрашув тугаганидан сўнг Дзаноло “Рома” ёшлар жамоасининг кийиниш хонасига кириб борган ва у ерда бир неча футболчи билан тортишувга киришган. Тез орада тортишув муштлашувга айланган — Дзаноло икки футболчига жисмоний таъсир ўтказган.
Юз берган воқеа катта шов-шувга сабаб бўлди. “Рома” клуби воқеа юзасидан расмий баёнот берди:
“ФК ‘Рома’ бугунги ўйиндан сўнг футболчи Николо Дзаноло иштирокида нохуш ҳолат юз берганини тасдиқлайди. Илк маълумотларга кўра, у ёшлар жамоаси футболчиларига нисбатан провокацион ва зўравон ҳаракатлар содир этган. Клуб ҳар қандай агрессив хулқ-атворни қоралайди ва бу спорт руҳиятига зид деб ҳисоблайди”, — дейилади баёнотда.
Эътиборлиси, Элдор Шомуродов — “Рома” клубига тегишли бўлган ўзбекистонлик ҳужумчи бўлиб, у аввал Дзаньоло билан асосий таркибда бирга тўп сурган.
Айни пайтда инцидент Италян футболининг тегишли органлари томонидан кўриб чиқилмоқда. Дзаноло жиддий жазога тортилши эҳтимоли бор.