locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италияда йиғин ўтказаётган дзюдочиларимиз Элдор Шомуродов билан учрашишди

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Италияда йиғин ўтказаётган дзюдочиларимиз Элдор Шомуродов билан учрашишди
Расм: gettyimages.com

Айни кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Италиянинг Рим шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Кеча футболга бефарқ бўлмаган дзюдочиларимиз — Музаффарбек Тўрабоев ва Шаҳзодхўжа Шарипов Италия А Сериясида тўрт мавсумдан буён тўп суриб келаётган, ҳозирда “Рома” клуби сафида ҳаракат қилаётган миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов билан учрашди.

«Римдаги халқаро йиғин пайтида футболимиз юлдузи Элдор Шомуродов билан кўришиш насиб этди. У бизга шаҳарнинг тарихий жойларини кўрсатди. Учрашув жуда самимий ва илиқ руҳда ўтди. Элдор ака, бу гўзал лаҳзалар учун миннатдормиз!», — деди Музаффарбек Тўрабоев.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг