locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилмайди

Буни Италия А Серияси раҳбари Луиджи Де Сьерво тасдиқлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилмайди
ФОТО: Getty images

Италия А Серияси раҳбари Луиджи Де Сьерво тасдиқлади: 2026/2027 мавсуми Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилмайди.

«Бу мураккаб масала. Бизда муайян контрактлар бор ва шуни айтиш мумкинки, мусобақа Саудияда бўлмайди. Қўлда Америка Қўшма Штатларида ўтказиш варианти бор, яна бир халқаро вариант ҳам бор, шунингдек, уни Италияда бир йил учун ўтказиш имконияти ҳам мавжуд», — деди Де Сьерво Radio RAI’га.

Эслатиб ўтамиз, олдинги Суперкубог Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ва ташкилотчиларда кейинги турнирни ҳам ўша ерда ўтказиш ҳуқуқи бўлган. Аммо номаълум сабабларга кўра, улар бу пунктдан фойдаланмасликка қарор қилишди, шу боис мусобақа бошқа жойда ташкил этилади.

Янги эҳтимолий жойлар қаторида АҚШ ва Италия бор. Мусобақа формати ўзгармайди ва «Тўртлик финал» шаклида ўтказилади — амалдаги чемпион ва Италия Кубоги соҳиби билан бирга Серия Анинг иккинчи жамоаси ҳамда олдинги мавсум Кубогининг финалчиси иштирок этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг