locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италия миллий жамоаси кетма-кет учинчи бор Жаҳон чемпионатига чиқа олмади

«Адзурра» сўнгги бор 2014 йилги мундиалда иштирок этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг ҳал қилувчи плей-офф баҳсида Босния ва Герсеговинага имкониятни бой берди (1:1, пенальтилар серияси — 1:4). Ушбу мағлубият натижасида Женнаро Гаттузо шогирдлари АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган турнир йўлланмасидан маҳрум бўлишди.

Шу тариқа, «Скуадра Адзурра» ўз тарихида кетма-кет учинчи бор жаҳон биринчилигини ўтказиб юборишига тўғри келди. Италияликлар бундан аввал 2018 ҳамда 2022 йилларда ўтказилган Жаҳон чемпионатларига ҳам саралашдан ўта олишмаган эди.

Маълумот ўрнида, Италия терма жамоаси иштирок этган сўнгги йирик мундиал 2014 йилги Бразилия мезбонлигидаги турнир бўлиб қолмоқда. Ўшанда жамоа Коста-Рика, Уругвай ва Англия билан бир гуруҳдан жой олиб, 3-ўринни эгаллаган ва плей-офф босқичига йўл ололмаган эди.

Ўз навбатида, Босния ва Герсеговина терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор Жаҳон чемпионатининг финал босқичида дебют қилади. Боснияликларнинг ушбу мусобақадаги илк иштироки ҳам 2014 йилги Бразилия мундиалига тўғри келган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг