locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италия миллий жамоаси Босния ва Герцеговинага қарши ўйин олдидан бонус талаб қилишган — манба

Бироқ футболчиларнинг бу талаби федерацияси томонидан қўллаб-қувватланмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия терма жамоаси футболчилари Босния ва Герцеговинага қарши ҳал қилувчи баҳс олдидан федерациядан ҳар бир ўйинчи учун 10 минг евро миқдорида шахсий бонус тўланишини талаб қилишган. Ушбу мукофот пуллари жамоа Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган тақдирда берилиши керак эди. Бироқ Италия футбол федерацияси ушбу сўровни ўйин бошланишидан аввал рад этган. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.

Натижада, «Скуадра Адзурра» саралашнинг «A» йўли финал учрашувида Босния ва Герцеговина термасига имкониятни бой берди (1:1, пенальтилар сериясида 1:4). Ушбу мағлубият италияликлар учун кетма-кет учинчи бор Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориш деганидир.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг