locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италия миллий жамоаси бош мураббийлигига учта асосий номзод маълум бўлди

Амалдаги мураббий Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Наполи» устози Антонио Конте ва «Милан» мураббийи Массимиано Аллегри Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилган тақдирда Италия терма жамоаси бошқарувига асосий номзодлар сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, даъвогарлар қаторида терма жамоанинг собиқ устози Роберто Манчини ҳам бор. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Контенинг «Наполи» билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади ва клуб президенти Аурелио Де Лаурентис мутахассис билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Аллегрининг «Милан» билан келишуви эса, агар жамоа Чемпионлар Лигасига йўлланма олса, яна бир йилга узайтирилади. Ҳар икки мураббий ҳам фақат узоқ муддатли лойиҳа ва аниқ режалар мавжуд бўлгандагина миллий жамоани бошқаришга рози бўлишади. Шу билан бирга, уларнинг клублар билан амалдаги шартномаларини бекор қилиш осон кечмайди.

Ҳозирда Қатар профессионал лигасининг «Ал Садд» клубида фаолият юритаётган Роберто Манчини 2018-2023 йилларда ўзи бошқарган терма жамоага қайтишга тайёр. Унинг клуби билан шартномани бекор қилиши ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кечган плей-офф финалида Босния ва Герцеговинага имкониятни бой берган эди (1:1, пеналтилар сериясида 1:4).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг