locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италия Кубогининг барча яримфинал жуфтликлари маълум бўлди

Ушбу босқич кутилмаган воқеаларга бой бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия Кубогининг сўнгги чорак финал баҳси кутилмаган воқеаларга бой тарзда якунланди. Чоршанба, 11 февраль куни бўлиб ўтган учрашувда Римнинг «Лацио» жамоаси сафда «Болонья» меҳмони бўлди ва пенальтилар сериясида 4:1 ҳисобига ғалаба қозониб, яримфинал йўлланмасини нақд қилди.

Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди. Меҳмонлар сафида Сантяго Кастро гол урган бўлса, меҳмонлардан Тижани Нослин дарвозани ишғол қилиб, мувозанатни тиклади.

Ғолибни аниқлаш учун белгиланган пенальтилар сериясида «Болонья» вакиллари Льюис Фергюсон ва Рикардо Орсолини ўз имкониятларидан фойдалана олишмади, бу эса «бурғутлар»га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, турнирнинг барча яримфиналчилари номи маълум бўлди. Мусобақа жадвалининг ушбу босқичида жамоалар қуйидаги жуфтликларга бўлинган:

«Интер» — «Комо»

«Лацио» — «Аталанта»

Ушбу ғалаба орқали «Лацио» мавсумдаги совринли ўринлар учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг