Италия кубоги. «Милан» «Лацио»га ютқазиб, турнирни тарк этди
Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
ФОТО: Getty images
Италия кубогининг 2025/2026 йилги мавсуми 1/8 финали доирасида «Лацио» ўз уйида «Милан»ни қабул қилди. Римда ўтган курашларга бой ўйин 1:0 ҳисобида мезбонларнинг фойдасига ҳал бўлди.
80-дақиқада Нуну Тавареш томонидан узатилган бурчак тўпини Маттиа Дзакканьи бош билан дарвозага йўллаб, римликларни олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, «Лацио» мусобақанинг чорак финалига йўл олди, «Милан» эса Италия кубогидаги иштирокини якунлади.
Италия кубоги, 1/8 финал
Лацио — Милан — 1:0
Голлар: 1:0 — Дзакканьи, 80'
Розикжон Султонмуродов
Журналист