Италия кубоги. «Лацио» «Аталанта»дан пенальтилар сериясида устун келиб, финалга йўл олди
Рим клуби финалда "Интер"га қарши ўйнайди.
ФОТО: Getty images
Италия кубоги
22.04.2026, Як.
Аталанта
1
Лацио
1
Италия кубоги ярим финали жавоб баҳсида “Аталанта” ва “Лацио” ўзаро тўқнаш келди. Бергамодаги "Жевисс — Атлети Адзурри д’Италия» стадионида ўтган учрашувнинг асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Финалда Сарри бош мураббийлик қилаётган “Лацио” “Интер”га қарши майдонга тушади. Учрашув 13 май куни бўлиб ўтади.
Италия кубоги. Ярим финал. Жавоб баҳси
“Аталанта” — “Лацио” 1:1 (пенальти — 1:2)
Голлар: Алессио Романьоли 84', Марио Пашалич 86'
Розикжон Султонмуродов
Журналист