locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италия Кубоги. «Комо» сафарда «Наполи»ни таслим этиб, яримфиналга йўлланма олди

Учрашув тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия Кубогининг чорак финал босқичи доирасида «Наполи» ҳамда «Комо» жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Неаполдаги «Диего Армандо Марадона» стадионида кечган учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади — 1:1. Пенальтилар сериясида эса меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида «Комо» яримҳимоячиси Мартин Батурина ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим стартда, аниқроғи 47-дақиқада неаполликлар вакили Антонио Вергара мувозанатни тиклади. Ўйиндан кейингги ўн метрлик зарбалар сериясида омад меҳмонларга кулиб боқди.

Шу тариқа, «Комо» футболчилари турнирнинг яримфинал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, Италия Кубогининг амалдаги соҳиби «Болонья» ҳисобланади. Улар ўтган мавсум финалида «Милан» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Италия Кубоги. Чорак финал

«Наполи» — «Комо» 1:1 (пен. 6:7)

Голлар: Вергара (47) — Батурина (38).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг