locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Италия — Евро U-17 ғолиби

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.
Италия — Евро U-17 ғолиби
ФОТО: Getty images

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатининг финал учрашувида Италия терма жамоаси Белгия устидан ғалаба қозонди.

Таллин шаҳридаги стадионда бўлиб ўтган Евро-2026 финали пеналтилар сериясида италияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

85-дақиқада Ноа Охеа белгияликларни олдинга олиб чиқди, қўшиб берилган вақтда эса Марчелло Фугадзола пеналтидан ҳисобни тенглаштирди. 11 метрли зарбалар сериясида италиялик футболчилар устун келишди (4:3).

Италия U17 терма жамоаси ўзининг иккинчи чемпионлигини қўлга киритди — “Скуадраадзурра” биринчи марта 2024 йилда Еврони ютган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг