Италия барча жаҳон чемпионлари орасида антирекорд ўрнатди
«Адзурра» Босния ва Герцеговинага мағлуб бўлиб, мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди.
ФОТО: Getty Images
Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кечган ҳал қилувчи плей-офф баҳсида Босния ва Герцеговинага имкониятни бой берди (1:1, пенальтилар сериясида 1:4). Ушбу мағлубият сабабли «Скуадра Адзурра» барча Жаҳон чемпионлари орасида антирекорд ўрнатди — жамоа ўз тарихида илк бор кетма-кет учта мундиалдан қуруқ қолмоқда.
Шундай қилиб, футбол тарихида биринчи марта Жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган терма жамоа кетма-кет учта финал босқичида иштирок эта олмайдиган бўлди.
Италияликлар охирги марта 2014 йилги Жаҳон чемпионатида майдонга тушишган эди. Таъкидлаш жоизки, Италия терма жамоаси тўрт карра дунё чемпиони (1934, 1938, 1982, 2006) ҳисобланади.
Насрулло Каримов
Журналист