Ўзбекистон кубоги тарихи ва 2026-йилги финал олдидан муҳим фактлар
Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси 1996/1997-йилги мавсумдан эътиборан ўтказиб келинмоқда.
Дастлабки мавсумда мамлакат кубоги мусобақасида Андижоннинг “Турон-Солиқчи” жамоаси муваффақият қозонган.
Ўзбекистон кубогининг амалдаги ғолиби эса Жиззахнинг BMB клуби ҳисобланади.
Ўтган мавсум “Оқ йўлбарслар” ҳал қилувчи финал учрашувида “Oil Star” жамоасини мағлубиятга учратган эди.
Ҳозиргача Ўзбекистон кубоги мусобақасида 16 та жамоа совринни боши узра баланд кўтарган. Энг кўп зафар қучган жамоа Тошкентнинг “Ардус” мини футбол клуби саналади. Пойтахтликлар 6 марта Ўзбекистон кубогига эга чиқишган.
Тошкент вилоятининг ОКМК футзал жамоаси Александр Петров бошчилигида 3 марта мамлакат кубоги финалида муваффақият қозонган. Шунингдек, "BMB PFC" ҳам кубокни уч марта боши узра баланд кўтарган.
Учта жамоа — “Турон-Солиқчи”, “Локомотив”, “Максам-Чирчиқ” ҳисобида 2 тадан кубок бор.
Ўзбекистон кубогининг барча соҳиблари:
“Ардус” — 6 марта
ОКМК — 3 марта
BMB PFC— 3 марта
“Турон-Солиқчи” — 2 марта
“Локомотив” — 2 марта
“Максам-Чирчиқ” — 2 марта
“Рўзмат Мадаминов”, “Қосон”, “Солиқчи”, “Термо”, DJQA, “Строитель-Зарафшон”, “Учқудуқ”, “Жиззах Солиқчи”, “Бунёдкор”, “Жиззах Кентекс” — 1 мартдан.
2026-йилги мавсум Ўзбекистон кубоги баҳсларида 19 та жамоа иштирок этди. Жамоалар қуръа асосида 4 та гуруҳга тақсимланди.
Бир даврали гуруҳ босқичи ҳамда чорак финал учрашувлари Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида ўтказилди.
Ярим финал босқичида жамоалар икки учрашувдан иборат қарама-қаршиликларда ғолиб номини аниқлашди ва ушбу босқичга Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуаси мезбонлик қилди.
Ўзбекистон кубоги–2026. ФИНАЛ
3-июн 2026-йил
Соат 18:00
“Юнусобод” спорт мажмуаси
BMB PFС 🆚 SQB