locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Истеъдодларни излаб: Самарқанд сафари якунланди

Бугун Вилоят футбол академияси спорт залида ўтказилган машғулотлар давомида ишчи гуруҳ дастлаб иштирокчиларни турли машқлар орқали кузатди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Истеъдодларни излаб: Самарқанд сафари якунланди
photo: UFF

Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари мураббийлари ҳамда Ўзбекистон футзал федерацияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг Жиззах ва Самарқанд вилоятларига амалга оширган сафари бугун қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида якунланди. Сафар ниҳоясига етгач, ишчи гуруҳ аъзолари пойтахт сари йўл олди.

Такидлаш жоиз, гуруҳнинг воҳага амалга оширган ташрифи самарали кечди. Жиззахда бўлгани каби, Самарқанд вилоятида ҳам селекция жараёнида 70 нафардан ортиқ иқтидорли ёш футзалчи ўз маҳоратини намоён этди.

Бугун Вилоят футбол академияси спорт залида ўтказилган машғулотлар давомида ишчи гуруҳ дастлаб иштирокчиларни турли машқлар орқали кузатди. Шундан сўнг ёшлар назорат учрашувида синовдан ўтказилди. Терма жамоалар талабларига жавоб берадиган истиқболли футзалчилар мураббийлар штаби томонидан алоҳида назоратга олинди.

Мазкур селекция сафари мамлакатнинг барча ҳудудларида якунлангач, саралаб олинган футзалчилар пойтахтга таклиф этилади. Улар Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес иштирокида ўтказиладиган якуний саралаш босқичида иштирок этишади.

Ўзбекистон футзал федерациясининг селекция бўйича ишчи гуруҳи Тошкентга қайтгач, қисқа танаффусдан сўнг навбатдаги сафарга йўл олади. Режага кўра, 2–3-июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида селекция тадбирлари ташкил этилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг