locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Истанбул Башакшеҳир» Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олади

Трансфер суммаси 2,8 миллион еврони ташкил қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Истанбул Башакшеҳир» Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олади
ФОТО: Getty images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг “Рома” клубидан Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клубига расман кўчиб ўтади.

Туркияликлар 30 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олиш бандини фаоллаштирди.

Ўз навбатида Рим клуби футболчи кетишини тасдиқлади. Бунгача форвард турк жамоасида ижарада тўп тепаётган эди, аммо келишув шартларига кўра, Туркия клуби Суперлигадаги жойини сақлаб қолгандан сўнг, ўйинчини сотиб олиш мажбуриятига эга эди. Трансфер суммаси 2,8 миллион еврони ташкил қилади, шу билан бирга “Рома” ижара учун алоҳида 3 миллион евро олган. Шунингдек, “бўрилар” футболчининг кейинги трансферидан 10 фоиз улушга эга бўлади.

Жорий мавсумда Шомуродов Туркия чемпионатида 30 ўйинда 18 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг