“Истанбул Башакшехир” дербида зафар қучди — Шомуродов ва Файзуллаев стартер сифатида
Ўзбекистонлик футболчилар янги жамоаларида ўртоқлик учрашувини асосий таркибда бошлади
Расм: Instagram
“Истанбул Башакшехир” ва “Истанбулспор” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви “Башакшехир”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Беллашувдаги ягона голни жамоанинг янги аъзоси Дэви Зельке киритди.
Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлашди. Файзуллаев учун бу беллашув янги клубидаги илк норасмий дебют бўлди.
Бакрадзе Иман
Редактор