Исроил футбол ассоциацияси Эрон билан можаро туфайли дисквалификация қилинишига хавотирда эмас — манба
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди.
ФОТО: Getty Images
Исроил футбол ассоциацияси матбуот хизмати Эрон билан юзага келган ҳарбий низо фонида мамлакат жамоаларининг халқаро мусобақалардан четлатилиши эҳтимоли юзасидан изоҳ берди.
Февраль ойи охирида АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Бунга жавобан Эрон Исроил, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базаларига зарбалар берди.
— Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий низо фонида ФИФА ёки УЕФА томонидан терма жамоа ва клубларни халқаро турнирлардан чиқариб юбориш бўйича мурожаатлар бўлганми?
— Йўқ. Ҳаммаси яхши бўлади. Биз бундан хавотирда эмасмиз, — дея Исроил футбол ассоциацияси матбуот хизматининг исми ошкор этилмаган вакили сўзларини келтиради Sport24.
Насрулло Каримов
Журналист