locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испаниялик ҳужумчи Алваро Мората спортга қимор ўйнашда айбланаётгани борасида изоҳ берди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Испаниялик ҳужумчи Алваро Мората спортга қимор ўйнашда айбланаётгани борасида изоҳ берди
Расм: gettyimages.com Алваро Мората

Испаниялик ҳужумчи Алваро Мората, ҳозирда Италиянинг «Милан» клубига тегишли бўлса-да, Туркиянинг «Галатасарай» жамоасида тўп сурмоқда. У ўзининг спорт қимор ўйинларига алоқадорлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Маълумотларга кўра, яқинда жамоадоши Николо Дзанолонинг бир неча юз минг евро миқдорида ноқонуний ставкалар қилгани бўйича тергов бошланган. Мората ушбу айбловларга ижтимоий тармоқларда муносабат билдириб ўтди:

«Мен ҳақимда тарқалаётган барча маълумотларни кўрдим ва тушунтирмоқчиман: менинг Фаджолига берган ягона ёрдамим - дўст сифатида ва тажрибали инсон сифатида унга фақат мартаба бўйича маслаҳат бериш бўлган. Унинг ҳолатидан хабардор эмасдим. Мен Николони жуда яхши кўраман ва у тез орада хатоларини тўғрилайди, деб умид қиламан. Лекин мен унинг ишига ҳеч қандай алоқадор эмасман ва мухлислардан ёлғон хабарларни тарқатмасликларини сўрайман. Яна бир бор таъкидлайман: тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва мен уларни рад этаман. Рахмат».

Шунингдек, гумондорлар рўйхатига Уэстон МакКенни («Ювентус»), Маттиа Перин («Ювентус»), Анхел Ди Мария («Бенфика»), Леандро Паредес («Рома»), Алессандро Флоренци («Милан»), Николо Дзаноло («Галатасарай») ва бошқа футболчилар ҳам киритилган. Таъкидланишича, уларнинг барчаси ҳам ноқонуний платформа орқали спортга ставкалар қилмаган. Айримларига нисбатан тергов ишлари онлайн покер ва казинода иштирок этгани учун олиб борилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг