locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испаниялик мухлислар Мисрга қарши ўйинда Ислом динига нисбатан камситувчи ҳаракат қилишди

Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Барселона шаҳрида Испания ва Миср терма жамоалари ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашуви мухлисларнинг номақбул хатти-ҳаракатлари билан ёдда қолди. Мазкур баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

AS нашри хабар беришича, ўйин бошланишидан аввал стадионга йиғилган мухлислар Миср давлат мадҳиясини ҳуштакбозлик билан кутиб олишган. Шунингдек, учрашувнинг 20-дақиқасига келиб, «Корнелья-Эл Прат» стадионидаги томошабинларнинг бир қисми диний камситиш шиорларини баралла айтишни бошлаган. Хабарда айтилишича, мухлислар Ислом динига нисбатан камситувчи ҳайқириқлар остида сакраб, ритмик ҳаракатлар қилишган.

Таъкидлаш жоизки, Испания терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири, «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал ҳам Ислом динига эътиқод қилади. Мухлисларнинг бундай ҳаракати спорт жамоатчилиги орасида кескин эътирозларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Испания миллий терма жамоаси бундан аввалги ўртоқлик учрашувида Сербия устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг