Испаниялик ҳимоячи Уго Мальо жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
Испаниялик ҳимоячи Уго Мальо жинсий зўравонлик қилганликда якунӣ тарзда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Diario de Mallorca нашри хабар бермоқда.
24 апрел 2019 йили «Сельта»нинг собиқ сардори «Эспаньол» клубининг талисман костюмидаги аёлнинг кўкрагига тегган. Ҳодиса Ла Лига учрашуви олдидан RCDE стадионида футболчилар бир-бири билан кўришиш учун саф тортяётган пайтда содир бўлган.
Футболчининг айби 2024 йилда тан олинган бўлса-да, Мальо ўзини оқлашда давом этган. Барселонадаги 21-рақамли жиноий суд унинг сўнгги апелляцияларини тўлиқ рад этди ва аввалги ҳукмни кучда қолдирди.
Энди Мальо суд белгилаган жазони тўлиқ адо этади. Унга 20 ой давомида ҳар куни 10 евро миқдорида ҳисобланадиган, жами қарийб 7 минг евро жарима, шунингдек, жабрланувчига 1 минг евро маънавий компенсация ва фоизлар, бундан ташқари суд харажатларини тўлаш мажбурияти юклатилган.