locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания ЖЧ-2026даги ғалабадан сўнг АҚШга 15 миллион доллар солиқ тўлайди

Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Испания ЖЧ-2026даги ғалабадан сўнг АҚШга 15 миллион доллар солиқ тўлайди
ФОТО: Getty images

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалабадан кейин АҚШ бюджетига 15 миллион доллар миқдорида солиқ тўлайди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Манбага кўра, одатда Жаҳон чемпионати ташкилотчилари мезбон давлатлар билан миллий терма жамоаларни солиқ тўловларидан озод қилиш бўйича келишувга эришади. Бироқ АҚШ ҳукумати Испания миллий терма жамоаси футболчиларини мамлакат ҳудудида даромад олган якка тартибдаги солиқ тўловчилар сифатида баҳолаган.

Шу сабабли Испания Қироллик футбол федерацияси АҚШ бюджетига 15 миллион доллар солиқ ўтказиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати-2026 финалида Испания терма жамоаси қўшимча бўлимларда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионига айланган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг