locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания термаси март ойида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди

Бу баҳс 27 март кунига белгиланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Испания термаси март ойида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди
ФОТО: Getty images

Футбол бўйича Испания миллий терма жамоаси бекор қилинган Финалиссима ўрнига Сербияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Испания Қироллик футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Бу баҳс Испаниянинг Вильярреал шаҳрида жойлашган «Керамика» стадионида бўлиб ўтади.

Маълум қилинишича, дастлаб шу куни амалдаги Европа чемпиони Испания терма жамоаси Аргентинага қарши Финалиссима доирасида майдонга тушиши керак эди. Қатарда ўтказилиши режалаштирилган мазкур учрашув Яқин Шарқдаги воқеалар сабаб УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинган.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте март ойидаги ўртоқлик учрашувлари учун жамоа таркибини 20 март куни эълон қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг