Испания терма жамоаси Исроил сабаб ЖЧ-2026да иштирок этишдан бош тортиши мумкин
Бу ҳақда Испания парламентидаги социалистлар гуруҳи вакили Патхи Лопес ўз чиқишида айтиб ўтди.
ФОТО: Getty images
ЖЧ-2026да Исроил иштирок этадиган бўлса, Испания турнирдан бош тортиши мумкин. Бу ҳақда Испания парламентидаги социалистлар гуруҳи вакили Патхи Лопес ўз чиқишида айтиб ўтди.
«Агар Исроил мусобақада қатнашса, Испаниянинг жаҳон чемпионатида қатнашмаслик масаласини кўриб чиқамиз», - деди Лопес.
Испания ҳукумати позицияси мамлакат ичида Исроилнинг халқаро спорт мусобақаларида иштироки юзасидан кучайган баҳслар фонида билдирилди.
Исроил жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Жамоа Италия, Норвегия, Эстония ва Молдова билан бир гуруҳда жойлашган. 5 турдан сўнг 9 очко тўплаган Исроил учинчи ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист