locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2026 учун олган бонусини федерация ходимларига берди

Футболчининг шахси унинг ўз истагига кўра ошкор қилинмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Испания терма жамоасининг футболчиларидан бири 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалаба учун олиши керак бўлган мукофот пулидан воз кечиб, уни Испания футбол федерацияси ходимларига беришга қарор қилди. Футболчининг шахси унинг ўз истагига кўра ошкор қилинмаган. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи бу қарорни Жаҳон чемпионати давомида терма жамоа билан бирга ишлаган федерация ходимларига миннатдорлик билдириш мақсадида қабул қилган. У қарийб икки ой давом этган йиғин ва турнир вақтида жамоанинг кундалик фаолиятини таъминлаган ходимларнинг ҳиссасини алоҳида қадрлаган.

Испания терма жамоасининг 26 нафар футболчиси мундиалдаги ғалаба учун катта миқдорда мукофот пули олиш ҳуқуқига эга бўлган. AS аввалроқ ҳар бир футболчига 756 минг евро миқдорида бонус тўланишини ёзган эди. Ушбу футболчи эса ўзига тегишли маблағни федерация ходимларига топширишни афзал кўрган.

Маълумот учун, Испания 2026-йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди. FIFA ушбу ғалаба учун Испания футбол федерациясига 50 миллион доллар мукофот пули ажратган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг