locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания Суперкубогининг тақвими эълон қилинди

Финал ўйини Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Испания Суперкубогининг тақвими эълон қилинди
ФОТО: Getty images

Испания Футбол федерацияси Испания Суперкубоги мусобақасининг тақвимини эълон қилди.

Турнир Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади. Бу мамлакат бешинчи марта кетма-кет Испания Суперкубогига мезбонлик қилади.

7 январь куни ярим финалда "Барселона" ва "Атлетик" тўқнаш келади. "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги баҳс эса 8 январь куни бўлиб ўтади. Финал беллашуви эса 11 январь санасига белгиланган. Бу баҳс Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги чемпион — "Барселона". Улар финалда “Реал”ни мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг