locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания Суперкубоги. «Реал» «Атлетико»ни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди

Ҳал қилувчи баҳс 11 январ куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Испания Суперкубоги. «Реал» «Атлетико»ни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди
ФОТО: Getty Images

Испания Суперкубоги яримфинали доирасида «Атлетико» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйин «Реал»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда ҳисобни 2-дақиқада «Реал» ҳимоячиси Федерико Вальверде очди. 55-дақиқада Родриго мадридликлар устунлигини оширди. 58-дақиқада эса «Атлетико» ҳужумчиси Александр Сёрлот ҳисобни қисқартирди ва ўйинда якуний натижани ўрнатди.

Яримфиналнинг иккинчи жуфтлигида «Барселона» ва «Атлетик» жамоалари тўқнаш келди. Беллашув каталонияликларнинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, 11 январ куни бўлиб ўтадиган Испания Суперкубоги финалида «Барселона» ва «Реал» клублари ўзаро баҳс олиб боради.

Испания Суперкубоги амалдаги соҳиби «Барселона» ҳисобланади. 2025 йилги финалда каталонияликлар «Реал»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Испания Суперкубоги. Яримфинал

«Атлетико» — «Реал» 1:2

Голлар: Сёрлот (58) — Вальверде (2), Родриго (55).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг