Испания Суперкубоги финалидан олдин «Реал» таркиби нега ўзгартирилгани маълум бўлди
11 январ куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Испания Суперкубоги финали бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи учрашувда «Барселона» абадий рақиби «Реал»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.
Ўйин олдидан, Тошкент вақти билан 22:45 да жамоаларнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди. Дастлаб «Реал» асосий таркибида Арда Гюлер қайд этилган эди, бироқ орадан кўп ўтмай мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо аризага ўзгартиш киритиб, стартдаги ўринни Гонсало Гарсияга топширди.
Журналист Марио Картахенанинг маълумотига кўра, Гюлернинг дастлабки рўйхатда пайдо бўлиши техник хато бўлган. Аслида эса Гонсало Гарсиянинг асосий таркибда майдонга тушиши аввалдан режалаштирилган эди.
Учрашувда «Барселона» сафида Рафинья икки бор гол урди, яна бир тўп Роберт Левандовски ҳисобига ёзилди. «Реал» томонидан эса Винисиус ва Гонсало Гарсия рақиб дарвозасини ишғол қилди.