locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания Кубоги. «Реал» 1/8 финалда «Албасете»га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди

Арбелоанинг дебюти омадсиз кечди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган учрашув якунланди. Унда мамлакатнинг иккинчи дивизиони лигаси вакили «Албасете» ва Мадриднинг «Реал» клуби ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобига ғалаба қозонди.

42-дақиқада яримҳимоячи Хави Вильяр «Албасете»ни олдинга олиб чиқди. 45+3-дақиқада аргентиналик Франко Мастантуоно ҳисобни тенглаштирди. 82-дақиқада ҳужумчи Хефте Бетанкор яна мезбонларни ҳисобда олдинга чиқарди. 90+1-дақиқада ҳужумчи Гонсало Гарсия «Реал»нинг иккинчи голини урди. 90+4-дақиқада эса Бетанкор яна гол уриб, «Албасете»га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, Мадриднинг «Реал» клуби Испания Кубогидаги иштирокини якунлади. «Албасете»га қарши ўйин «қироллик клуби» учун янги бош мураббий Альваро Арбелоа қўл остидаги илк учрашув бўлди. Аввалроқ мутахассис бу лавозимда ҳамюрти Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган эди.

Испания Кубоги. 1/8 финал

«Албасете» — «Реал» 3:2

Голлар: Вильяр (42), Бетанкор (82, 90+4) — Мастантуоно (45+3), Гарсия (90+1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг