locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания Кубоги. «Барселона» сафарда «Расинг»ни мағлуб этиб, 1/4 финалга чиқди

Учрашувда мезбонларнинг иккита голи ҳисобга олинмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Расинг» — «Барселона» учрашуви бўлиб ўтди. Мамлакатнинг иккинчи кучли лигасида иштирок этувчи «Расинг» ўз майдонида Каталония грандини қабул қилди. Якунда меҳмонлар 2:0 ҳисобига ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ҳисоб 66-дақиқада «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес томонидан очилди. Қўшимча вақтнинг 90+5-дақиқасида эса Ламин Ямал иккинчи голни уриб, учрашувдаги якуний натижани белгилаб берди. Шу билан бирга, ҳакам «Расинг» томонидан киритилган икки тўпни офсайд сабабли ҳисобга олмади.

Эслатиб ўтамиз, Испания Кубоги 1/16 финалида «Барселона» «Гвадалахара» клубини 2:0 ҳисобига мағлуб этганди. «Расинг» эса мазкур босқичда «Вильярреал» устидан 2:1 ҳисобига ғалаба қозонган эди.

Таъкидлаш жоиз, Испания Кубогининг амалдаги соҳиби ҳам «Барселона» ҳисобланади. 2024/2025 йилги мавсум финалида «кўк-анорранглилар» қўшимча бўлимларда «Реал»ни 3:2 ҳисобига таслим этганди.

Испания Кубоги. 1/8 финал

«Расинг» — «Барселона» 0:2

Голлар: Ферран (66), Ямал (90+5).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг