locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания Кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, турнир билан хайрлашди

Томонлар ўртасидаги дастлабки баҳс мадридликлар фойдасига ҳал бўлганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Кубоги 2025/2026 йилги мавсумининг яримфинал жавоб учрашуви якунланди. Унда «Барселона» ўз майдонида «Атлетико Мадрид»ни қабул қилди. «Спотифай Камп Ноу»да ўтган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

29-дақиқада «кўк-анорранглилар» яримҳимоячиси Марк Бернал ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда (45+4) Рафинья пенальтини аниқ амалга ошириб, фарқни оширди. 72-дақиқада эса Бернал дубль қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Бироқ ушбу ғалаба каталонияликларга финал йўлланмасини тақдим этмади. 12 февраль куни Мадриддаги илк ўйинда «Атлетико» 4:0 ҳисобида зафар қучган эди. Икки ўйин натижасига кўра (4:3), «матрасчилар» «блауграна»ни мусобақадан чиқариб юбориб, финалга йўл олди.

Маълумот ўрнида, «Барселона» Испания Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланарди. 2025 йил 26 апрелдаги финалда жамоа «Реал Мадрид»ни қўшимча таймларда 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Испания Кубоги. Ярим финал

«Барселона» — «Атлетико» 3:0 (0:4)

Голлар: Бернал (29, 72), Рафинья (45+4).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг