locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания Бош вазири Педро Санчес собиқ иттифоқдошининг Франция терма жамоаси ҳақидаги ирқчилик гапларини қоралади

Франция ва Испания ўртасидаги учрашув 14-июн куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Бош вазири Педро Санчес ўзидан аввал ушбу лавозимда фаолият юритган Мариано Рахойнинг Франция терма жамоаси ҳақида айтган гапларини кескин қоралади. Аввалроқ, собиқ бош вазир ўз нутқида Франция терма жамоаси таркибида бирорта ҳам ҳақиқий француз футболчиси йўқлигини таъкидлаган эди.

— "Баъзилар ҳалигача маълум бир мамлакатга мансубликни фамилия, туғилган жой ёки тери рангига қараб белгилашади. Бошқалар эса буни ўша давлатга бўлган боғлиқлик ва унинг ривожига ҳисса қўшиш истаги билан ўлчашади. Футбол ўйнаш, кексалар ҳақида қайғуриш ёки ўз бизнесини очиш орқали.

Испания уни севадиган ва унинг мавжудлигини қўллаб-қувватлайдиганларга тегишли. Уни ксенофобик баёнотлар билан булғайдиганларга эмас.

Франция, биз ярим финалда учрашамиз. Энг кучли жамоа ғалаба қозонсин, ирқчилик эса мағлуб бўлсин", — деб ёзди Санчес ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Франция ва Испания терма жамоалари 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг 1/2 финал босқичи доирасида 14-июл куни ўзаро тўқнаш келишади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг