locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания ҳакамлари Флорентино Перес ва «Реал Мадрид» телевидениеси устидан шикоят киритди

Аввалроқ Перес ҳакамликда коррупция мавжудлиги ҳақида баёнот берилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания футбол ҳакамлари ассоциацияси (AESAF) «Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес ҳамда клубнинг расмий телевидениеси устидан Зўравонликка қарши курашиш комиссиясига шикоят йўллади. Аввалроқ «Қироллик клуби» раҳбари Испания ҳакамлигида коррупция мавжудлиги ҳақида баёнот берган эди.

«Шикоят жаноб Пересга, шунингдек, Испания ҳакамларининг қадр-қиммати ва дахлсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида AESAF томонидан қўллаб-қувватланадиган институционал ҳаракатлар доирасида «Реал» телевидениесига қарши топширилди.

Ассоциациянинг ҳисоблашича, маълум бир оммавий баёнотларнинг такрорланиши, шунингдек, клуб томонидан ҳакамлар корпусини мунтазам равишда шубҳа остига қўядиган ёки обрўсизлантирадиган контентларнинг давомий равишда тарқатилиши уларга нисбатан ҳурматнинг камайишига олиб келмоқда. Ваҳоланки, ушбу ҳурмат спорт фаолиятини тўғри ривожлантириш учун ўта зарурдир. Аксинча, ҳурматнинг йўқлиги ҳакамларга нисбатан кескинлик, душманлик ёки зўравонлик муҳити юзага келишига замин яратиши мумкин», — дея ташкилот баёнотидан келтирмоқда AS нашри.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг