locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания ҳакамлар қўмитаси «Атлетико» — «Барселона» баҳсидаги хатони тан олди

Учрашувда Жерар Мартинга қизил карточка кўрсатилиши керак эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) ҳузуридаги Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) Ла Лиганинг 30-тури доирасидаги «Атлетико Мадрид» ва «Барселона» (1:2) учрашувида бош ҳакам Матео Бускетс Феррер хатога йўл қўйганини расман тасдиқлади. Гап каталонияликлар ҳимоячиси Жерар Мартиннинг четлатилишини бекор қилиш ҳақидаги қарор устида бормоқда.

Ўйиннинг 46-дақиқасида «Барселона» аъзоси рақиб футболчиси Тиаго Алмадага boldir қисмига зарба берган эди. Учрашув бош ҳаками дастлаб Мартинга қизил карточка кўрсатди, бироқ видеоассистентлар (VAR) тавсиясига кўра мониторда вазиятни қайта кўриб чиқди ва қарорини сариқ карточкага ўзгартирди.

«Бу тўпга биринчи бўлиб ким текканидан қатъи назар, ўйин қоидасининг қўпол равишда бузилиши эди. Бундай ҳолатда энг тўғри интизомий жазо қизил карточка бўлиши шарт эди.

VAR тизими бу вазиятга аралашмаслиги керак эди, чунки майдондаги ҳакам дастлаб тўғри қарор қабул қилган. VAR’нинг эпизодни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги тавсияси майдондаги тўғри баҳоланган ҳаракатнинг нотўғри томонга ўзгаришига олиб келди. Ҳакам ўзининг дастлабки қарорида қолиши лозим эди», — дея CTA қарисини келтирмоқда AS нашри.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг