Испания 34 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти
Жамоа охирги марта 2023 йилнинг март ойида Шотландияга ютқазган.
ФОТО: Getty images
Испания терма жамоаси расмий ўйинлардаги мағлубиятсиз сериялар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.
Бош мураббий Луис де ла Фуэнте шогирдлари ЖЧ-2026 3-турида Уругвай терма жамоасини мағлуб этди (1:0).
Шу тариқа, испанлар кетма-кет 34 та расмий учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда (27 та ғалаба ва 7 та дуранг).
Жамоа охирги марта 2023 йилнинг март ойида, Евро-2024 саралаш босқичи доирасида Шотландия терма жамоасига имкониятни бой берган эди (0:2).
Шундай қилиб, улар бу кўрсаткич орқали Испания Бразилия терма жамоасига тегишли бўлган тарихий рекордни (1993–1998 йиллардаги серия) ортда қолдирди.
Маълумот учун, ушбу статистикада ўртоқлик ўйинлари ва пенальтилар серияси ҳисобга олинмайди.