locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания 29 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмаяпти

Аввалроқ бундай кўрсаткич Висенте дел Боске даврида кузатилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Испания 29 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмаяпти
ФОТО: Getty Images

Испания миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Болгария устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мағлубиятсиз сериясини 29 ўйинга етказди.

Бу давр мобайнида Луис де ла Фуенте шогирдлари 24 та ўйинда зафар қучиб, 5 та учрашувда дуранг натижа қайд этишди.

Opta маълумотларига кўра, Испания илгари ҳам шундай натижага — 2010—2013 йиллар оралиғида, Висенте дел Боске бошқарувида эришганди. Ўшанда «қизил фурия» 2010 йилги Жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Европа чемпионатида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январидан буён Испания миллий жамоасини Луис де ла Фуенте бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида испанлар Евро-2024 мусобақасида чемпионликни қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг