locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Исмоила Сарр Конференциялар Лигаси тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айланди

«Кристал Пэлас» яримҳимоячиси турнир тарихига кирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европа Конференциялар Лигасининг яримфинал босқичи стартияоқ турнир йилномаларидан жой оладиган тарихий воқелик қайд этилди. Лондоннинг «Кристал Пэлас» клуби ярим ҳимоячиси Исмоила Сарр мусобақа рекордини янгилади.

Конференциялар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Кристал Пэлас» ва «Шахтёр» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув кутилмаган натижа билан бошланди. Лондонликлар аъзоси Исмоила Сарр учрашувнинг бор-йўғи 21-сониясида рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Ушбу натижа Конференциялар Лигаси ташкил этилганидан буён турнир доирасида киритилган энг тезкор гол сифатида расман қайд этилди. Ҳозирда лондонликлар 1:0 ҳисобида олдинда боришмоқда.

Мазкур жамоалар ўртасидаги яримфиналнинг жавоб учрашуви жорий йилнинг 7 май куни Лондондаги «Селҳерст Парк» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур баҳс финал йўлланмаси тақдирини ҳал қилиб беради.

Таъкидлаш жоизки, ҳар икки жамоа ҳам яримфиналга қадар ўзига хос мураккаб йўлни босиб ўтишган:

«Шахтёр» жамоаси чорак финал босқичида Нидерландиянинг «АЗ Алкмар» клубига қарши баҳс олиб бориб, икки ўйин натижасига кўра 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Кристал Пэлас» клуби эса чорак финалда Италиянинг «Фиорентина» жамоаси тўсиғидан муваффақиятли ўтиб, умумий 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан ярим финал йўлланмасини нақд қилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг