locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Исмаэл Коне муваффақиятли операция қилинди

У ЖЧ-2026нинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Канада терма жамоаси яримҳимоячиси Исмаэл Коне кичик ва катта болдир суякларининг синиши оқибатида муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда Канада миллий жамоаси матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида хабар тарқатди.

Шифокорларнинг прогнозларига кўра, футболчи жароҳатдан сўнг тўлиқ тикланишга эришади, бироқ у 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Қатар терма жамоасига қарши учрашувда (6:0) Коне 55-дақиқада рақиб ҳимоячиси Ассим Мадибонинг қўпол подкатидан сўнг чап оёғидан оғир жароҳат олган ва майдонни замбилда тарк этган эди.

Маълумот учун, футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Амалдаги унвон соҳиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг