Исломбек Баратов «Локомотив»га ўтди
Футболчи ўтган мавсумни "Машъал"да ўтказганди.
Фото: Машъал ПФК
“Локомотив” жамоаси таркибини кучайтиришда давом эттирмоқда.
“Темирйўлчилар” 25 ёшли ярим ҳимоячи Исломбек Баратов билан ҳам келишувга эришди. У охирги мавсумларни “Машъал”да ўтказган эди.
Ўтган йили у “газчилар” сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Шундай қилиб, “Локомотив” трансфер бозорида фаол тарзда ҳаракат қилмоқда ва таркибни маҳоратли ўйинчилар билан тўлдиришда давом этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист