locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Тўхтахўжаев: \"Ҳаммани кайфияти аъло даражада\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом Тўхтахўжаев: "Ҳаммани кайфияти аъло даражада"
PHOTO: Telegram

Хабарингиз бор, 5 ва 10-июн кунлари Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг сўнгги икки ўйини ўтказилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу ҳал қилувчи учрашувларга тайёргарликни Тошкент шаҳрида бошлади. Жамоамиз Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар терма жамоаларига қарши муҳим баҳсларга жиддий ҳозирлик кўрмоқда.

Терма жамоамиз ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев бўлажак ўйинлар ҳақида ўз фикрларини билдирди:

“Футболчиларни кайфияти аъло даражада. Охирги қадам қолди. Ҳамма тушуниб турибди. Худо хоҳласа Амирликлардан халқимизни орзусини амалга ошириб, байрам қилиб қайтиш насиб қилдин. Тайёргарликни бугундан бошладик. Мураббийларимиз ўйинга керакли бўлган кўрсатмаларни беради. Асосийси олдимизга қўйилган вазифани бажаришимиз керак”,-дейди Ислом Тўхтахўжаев

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг