locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Исмоилов: \"Турон\" мени футбол жамоатчилиги орасида танилишимга сабаб бўлган

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов яқинда профессионал фаолиятини якунлаган Яйпаннинг “Турон” клуби ҳақида фикр билдирди:

Турон" қисқа фурсат ичида ўзбек футболига кўп нарса бериб кетди. Биринчидан, давлат томонидан молиялаштирилмайдиган хусусий клублар мана шундай натижаларга эриша олишини исботлаб берди.

Иккинчидан, маблағларни ўринли сарфланиши орқали катта рақамлар акс этмайдиган смета билан ҳам инфратузилмани энг яхшилардан бирига айлантириш мумкинлигини футбол жамоатчилигига кўрсата олди. Ҳозир буларнинг барчаси Яйпан халқи учун қолган, чекка ҳудудлардаги ва маҳаллий ёш футболчилар замонавий ва қулай шароитли инфратузилмалардан фойдаланишмоқда.

Шу даражага этиб келишимга "Турон"нинг ҳам ҳиссаси бор. Ёш бўлишимга қарамасдан менга дастлаб Про-лигада, кейинчалик Суперлигада ҳам ишонч билдириб, қайсидир маънода футбол жамоатчилиги орасида танилишимга сабаб бўлган клуб. Албатта, "Турон" доимо қалбимда қолади. Клуб таъсисчилари ва мутасаддиларидан ҳамиша миннатдорман,-дейди Исмоилов

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг