locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Исмоилов: Туркия кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди

Ўзбекистон U-17 жамоаси бош мураббийи туркиялик тенгқурлари билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом Исмоилов: Туркия кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди
photo: UFA

Ўзбекистон U-17 ҳамда Туркия U-17 2:2 жамоалари ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикр билдирди.

"Ўйинга келадиган бўлсак анчадан бери U-17 жамоаси Тошкентда ўйин ўтказгани йўқ эди. Шу боисдан ушбу баҳс кўпроқ эмоцияларга бой бўлди. Футболчиларда барибир қандайдир ҳаяжон сезилди. Чунки футболчилар ёш.

Туркия кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди. Ҳимоячиларимиз хатосидан кейин, стандарт вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Рақибнинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди, лекин 2 та гол уриб вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилдик. Умуман олганда бу тайёргарлик ўйини, шунинг учун ҳам кўпроқ футболчиларга имконият бердик.

Иккала гол ҳам стандарт вазиятлардан бўлди. Аммо ўйиндан олдин ҳар бир футболчига стандарт вазиятлар бўйича аниқ кўрсатмалар берамиз.

Гол ўтказиб юборилган ҳолатларда айрим футболчилар ўз вазифасини бажариб бера олмадилар, шунинг ҳисобига рақиб қарши ҳужумда бизни жазолади. Вазиятни кўриб, ўрганиб чиқамиз. Ёш футболчиларни ўрганадиганлари жуда кўп.

Тайёргарлик жараёнида кўпроқ ротация бўлади. Жаҳон чемпионатига яқин қолганда оптимал таркиб шаклланишни бошлайди.

Шу таркибдан 23 таси Жаҳон чемпионатига боради, лекин 2 киши барибир миллий жамоа лагерини тарк этишга тўғри келади. Дубайдаги йиғиндан кейин ҳаммаси аниқ бўлади.

Ўртоқлик учрашувлари орқали кўрамиз, Нурбек жамоамиз учун керакли футболчи. Сабаби бу жамоани Осиё чемпионатига чиқишдаям жуда кўп меҳнат қилган.

Албатта унга нисбатан озгина адолатсизлик бўлди. 2-марта яна унга нисбатан адолатсизлик қилишни хоҳламаймиз. Лекин ҳали олдинда ўртоқлик учрашувлари бор. Ўшандаги ўйинларда ўзини кўрсата олсагина якунӣ таркибга киришади. Бу футбол. Кузатамиз. Ким тайёр бўлса ўша жаҳон чемпионатига боради", - деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг