locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Исмоилов: \"Эртанги ўйинга юз фоиз тайёрмиз\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга юз фоиз тайёрмиз"
Photo: Gettyimages

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов БААга қарши учрашув олдидан фикр билдирди:

Гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан тугатиш ёқимли. Биз учун асосий ўйинлар энди бошланяпти. Эртанги рақибимиз Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси. Яхши рақиб. Осиёда ўзи ўрнига эга жамоалардан бири. БАА термасини чуқур таҳлил қилиб ўрганиб чиқдик ва айта оламанки, эртанги бўладиган учрашувга жамоамиз юз фоиз тайёр. Худо хоҳласа эртага чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, жамоамизнинг Бирлашган Араб Амирликларига қарши ўйини 13-апрел куни Тошкент вақти билан соат 22:15да Тоиф шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида старт олади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг