locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Исмоилов: \"Бор энергиямиз ва иштиёқимиз билан ҳаракат қилдик\"

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ислом Исмоилов: "Бор энергиямиз ва иштиёқимиз билан ҳаракат қилдик"
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов КХДРга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Исломбек Исмоилов:

Аввало, бутун Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаган, бизга ёрдамини аямаган ҳар бир инсонга миннатдорлик билдираман. Қийин ўйин бўлди, чунки рақибимиз жисмоний жиҳатдан жуда кучли эди. Бор энергиямиз ва иштиёқимиз билан ҳаракат қилдик. Бу кунга қадар жуда кўп тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Албатта, қизил карточка бизга бироз ёрдам берди. Аввал таъкидлаганимдек, рақиб ўтказган барча ўйинларида, 90 дақиқа давомида тинимсиз прессингда ишлашига гувоҳ бўлдик. Уларга қарши ўйнаган жамоалар ўз жарима майдонлари атрофида ҳимояланишган, биз эса ҳимоямизни рақиб майдонидан бошлаб қуришга ҳаракат қилдик. Аниқ айта оламанки, КХДР жамоаси тўлиқ таркиб билан ўйнаганида ҳам, биз ўз услубимиздан чекинмас эдик. Танаффус вақтида футболчиларга бир лаҳза бўлса ҳам хотиржамликка берилмаслик ва ҳужумлар сонини ошириш ҳақида кўрсатма бердик. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам уларни қўллаб-қувватлаймиз

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг