Ислом Исмоилов: \"Биз иккинчи таркибни майдонга туширдик, рақиб эса асосий таркибни\"
Ўзбекистон У-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Саудия Арабистонига қарши йирик ғалабадан сўнг, УФА расмий сайтига видео интервю берди. Ушбу интервюни матн ҳолатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

"Бугунги учрашув олдидан олдимизда иккита йўл бор эди. Биринчиси, асосий таркибни майдонга чиқариб, ишончлироқ ўйин кўрсатиш, ёки иккинчи йўл, кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга ишонч билдириш орқали натижага эришиш эди. Мураббийлар штаби билан ўйлаб иккинчи вариянтда тўхтадик. Албатта доим такидлаганимдек терма жамоа таркибида 23 нафар бир хил савиядаги футболчилар бор. Бугунги учрашувда ҳам ишонч билдирган футболчилар ўзларини ҳар томонлама оқлашди.

Умуман ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, Саудия Арабистони терма жамоасини ҳам ротацияларга қўл уради деб ўйлагандик, лекин улар 99 фоиз асосий таркибини майдонга туширди. Фақат, дарвоза ва ўнг томон ҳимоясида ўзгаришлар қилди.

Ўйин бошида ҳар икки терма жамоа ҳам бир-бирини ўрганиш учун кўпроқ вақт сарфлади. Иккинчи бўлимда янада ҳужумкорликни ошириш ва ҳисобда олдинга чиқиш мақсадида ўзгаришлар амалга оширдик. Кутилмаганда содир бўлган пеналти биз учун омадли бўлди. Шундан кейин ҳужумдаги вазиятларимиз голга айланишни бошлади.
Бизни қувонтирадиган жараён, бугунги ўйинда ҳужум бошлаш пайтида боғламларда футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Умуман олганда ўйинини назорат қилдик деб айта оламан, чунки жуда кўп имкониятларимиз бўлди. Натижада жамоа ишончли ва чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозона олди.

Ҳозирча кейинги босқичда ким билан ўйнашимиз аниқмас, лекин бу нарсани бизга аҳамияти йўқ. Сабаби, мақсадимиз рақиб ким бўлишидан қатъий назар майдонга тушиб ғалаба қозониш. Эртага рақибимиз аниқ бўлади, кейин шунга қараб тайёргарликни олиб борамиз.
Олдимизга қўйилган кичик мақсадимизни бажардик, яъни Жаҳон чемпионати йўлламмасини қўлга киритдик. Энди асосий вазифамиз осиё чемпиони бўлиш. Халқимиз қўллаб-қувватлан турса, бизга ишонишса, мақсадимизга эришамиз",-дейди бош мураббий