locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Исмоилов: “Асосий вазифа бажарилди, бироқ хотиржамликка берилмаслик керак”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом Исмоилов: “Асосий вазифа бажарилди, бироқ хотиржамликка берилмаслик керак”
ФОТО: UzbekistanFA

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов Sports24.uz сайтига интервью берди.

Мутаҳассис суҳбат чоғида терма жамоамизнинг Осиё Кубогидаги ўйинлари ва мундиаль йўлланмаси қўлга киритилганидан кейинги футболчиларни руҳий ҳолати ҳақида айтиб ўтди.

“Асосий вазифа - Жаҳон чемпионатига чиқиш бажарилди. Лекин биз хотиржамликка берилмаслигимиз керак. Футболчиларга Хитойга қарши ўйиндан кейиноқ эмоцияларни назорат қилиш ҳамда Жаҳон чемпионатига чиқиш - бу фақат йўлнинг бошланиши, эндиги асосий мақсад Осиё чемпиони бўлиш кераклигини таъкидлаб ўтганмиз.

Энди бундан буёғига биз ўз салоҳиятимизни тўлиқ кўрсатишимиз керак. Саудия Арабистони билан ўйин ҳам шундай синов.

Ўйиндан-ўйинга о'сишни мақсад қилганмиз. Руҳий бўшашиш йўқ, аксинча, энди янада катта иштиёқ билан олдинга ҳаракат қиламиз”, - дейди Исмоилов.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 ва Саудия Арабистони U-17 терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, 9-апрел куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг