locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар 9-ноябр куни ярим финалда куч синашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди
photo: UFF

Ноябр ойининг биринчи ярмида жаҳон спорт жамоатчилигининг диққат эътибори Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига қаратилган бўлади. 4-21 ноябр саналарида 23 спорт турини ўзида жамлаган VI Ислом бирдамлик ўйинлари мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этади.

Кеча Ислом Бирдамлиги Ўйинларини очиб берувчи футзал мусобақаси тақвими тасдиқланди. Унга кўра жамоалар 2-ноябр санасига Ар-Риёд шаҳрига етиб келиб, машғулотларга киришиши мумкин. Ўша куни жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш ҳам бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичи баҳслари 4-ноябрда старт олади. Иккинчи ва учинчи тур учрашувлари 6-8-ноябр саналарига режалаштирилган.

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар 9-ноябр куни ярим финалда куч синашади. 11-ноябрда 3-ўрин учун баҳс ҳамда финал ўйинининг гувоҳига айланамиз.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари тақвими билан танишинг:

1-тур. 04.11.2025-йил, соат 19:00 – 21:30. Саудия Арабистони – Ўзбекистон
2-тур. 06.11.2025-йил, соат 16:00 – 18:30. Ўзбекистон – Озарбайжон
3-тур. 08.11.2025-йил, соат 16:00 – 18:30. Ўзбекистон – Ливия

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг