locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Аҳмедов: Биз максимал даражада юқори мақсадлар сари ҳаракат қиламиз

“Андижон” жамоасини муваффақиятли бошқариб келаётган Ислом Аҳмедов ЎзПФЛ томонидан апрель ойининг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом Аҳмедов: Биз максимал даражада юқори мақсадлар сари ҳаракат қиламиз
photo: Andijon fk

“Андижон” жамоасини муваффақиятли бошқариб келаётган Ислом Аҳмедов ЎзПФЛ томонидан апрель ойининг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди. Чунки бунга асослар етарли.

Суперлигада унинг бошчилигида бурғутлар 4 ўйинда 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Энди эса навбат Ўзбекистон Кубоги баҳсларига етиб келди.

Шу мақсадда жамоамиз ўз қароргоҳида тўпланди ва машғулотга киришди. Клуб матбуот хизмати эса Ислом Аҳмедов билан қисқача суҳбат ўтказди.

- Ислом Ғуломович, сизни ЎзПФЛ томонидан апрель ойининг энг яхши мураббийига айланганингиз билан самимий муборакбод этамиз. Бу борадаги муносабатингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Табрик учун раҳмат. Очиғи, биз шахсий ютуқлар учун ҳаракат қилмадик. Ҳаммаси жамоамизнинг манфаати, унинг ғалабалари учун қилинган сайъ-ҳаракатлар эди. Худога шукрки, юзимиз ёруғ бўлди. Бунинг ортида жуда катта меҳнат ётибди. Бу даражага чиқишимиз учун клуб раҳбарияти, барча ходимлар - тиббиёт вакиллари, администраторлар, қўйингки, қоровуллардан тортиб, мураббийлар штабйу, футболчиларнинг ўзлари ҳам катта меҳнат қилишди.

- “Андижон” ўз қароргоҳида машғулотларга киришди. Олдинда эса жамоани Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги ўйинлар кутмоқда. Бўлажак баҳслар учун тайёргарлик режалари нималардан иборат?

- Дарҳақиқат, биз жамоамиз қароргоҳига йиғилиб, машғулотларни бошладик. Кубок учрашувлари учун тайёргарликларга киришдик. Биз максимал даражада юқори мақсадлар сари ҳаракат қиламиз. Айнан шу мезон бўйича тайёргарлик кўрамиз.

- Ҳаммамиз яхши биламизки, икки йил муқаддам жамоамиз Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. Бу йилги Кубок баҳсларида ҳам табиийки, “Андижон”да яна имконият мавжуд. Бу борадаги аниқ стратегия қандай?

- Ҳа, икки йил аввал “Андижон” жамоамиз Кубокни қўлга киритди. Шунинг учун хоҳлаймизми-йўқми, барибир мухлисларимиз томонидан ҳам яна ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритиш талаби қўйилади. Шу боис максимал даражада меҳнат ва ҳаракат қилиб, ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. Бунинг учун муносиб тайёргарлик олиб борамиз.

- Янги услубларни қўллаётганингиз учун ҳам натижалар ижобий кўриниш олмоқда. Мураббий сифатида бу жабҳада ҳар томонлама қониқиш ҳосил қиляпман, деб айта оласизми?

- Натижага келадиган бўлсак, қониқишимиз бор, ёмон эмас. Аммо ишлайдиган ишланмаларимиз, камчиликларимиз кўп. Чунки кўнглимиз тўлди десак ўсишдан тўхтаб қоламиз. Ҳали ўйинимизни яхшилайдиган тарафлари жуда кўп. Футболчиларимизнинг даражасидан келиб чиқиб, янада яхши футбол кўрсатишга қодирмиз. Бундан ҳам яхши ўйин кўрсатишга имкониятимиз бор. Бунинг устида иш олиб бораяпмиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг